RU

Последние новости

15:19Гвардиола: "Биз Ойга учиб бора оламиз, лекин барибир бир-биримизни ўлдиришда давом этяпмиз  0 15:00Назорат баҳси. "Хоразм" Польшанинг "Легница-2" жамоасини мағлуб этди  1 14:39"Пахтакор" Анталияда: 6 та назорат ўйини ва 24 нафар футболчи  3 14:08Тарихий имконият: Ўзбекистон Осиё Кубоги мезбонлиги учун даъвогар!  4 13:40Расман: Муҳаммадали Реимов — "Локомотив" футболчиси!  2 13:34Артета қўрғони: "Арсенал"дан даҳшатли натижа!  2 12:59"Биз устунлик қилдик". Росеньор "Арсенал"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди  4 12:20ОКМК иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун Анталияга йўл олди  2 12:12"Барса" юлдузи қизил карточкадан қутилиб қолди: Ҳакам ҳақмиди?  19 11:55МЮдан бошқаси "Арсенал"ни тўхтата олмаяпти  9 11:16Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ клубига ўтди  4 10:20Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  85 09:55Шохруҳ Маҳмудхожиев "Қўқон-1912"да  6 09:25Расман: "Фенербахче" Н'Голо Канте билан шартнома имзолади  3 09:00"Навбаҳор"нинг бразилиялик легионери Қозоғистон клубига ўтди  2

Расмий хабар: Иван Бубало "Бунёдкор"дан кетди Новости

Расмий хабар: Иван Бубало "Бунёдкор"дан кетди

"Бунёдкор" мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.

Ўзаро келишувга кўра, хорватиялик мутахассис Иван Бубало ва унинг мураббийлар штабидаги ёрдамчилари билан тузилган шартнома бекор қилинди. “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти Иван Бубало ва унинг ёрдамчиларига миннатдорчилик билдиради ва мураббийлик фаолиятига омад тилайди!

Маълумки, “Бунёдкор” 17 март куни Суперлиганинг 3-тури доирасида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушади. “Қалдирғочларимиз”ни мазкур беллашувга шу кунга қадар мураббийлар штабида Иван Бубалога ёрдам бериб келган Анвар Ғофуров тайёрлайди. Анвар Хусаинович бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритади. 

Эслатиб ўтамиз, Championat.asia сайти 13 март куни Иван Бубало ишдан кетганини эълон қилганди. Бироқ ўша куниёқ "Бунёдкор" мураббий ишдан кетмаганини маълум қилганди.  

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика