RU

Последние новости

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  8 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Расмий хабар: Икром Алибоев бошқа клубга ўтди Новости

Расмий хабар: Икром Алибоев бошқа клубга ўтди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Икром Алибоев фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Ўтган ҳафта Алибоев "Сеул"ни тарк этганини championat.asia сайтига маълум қилганди. Бугун Жанубий Кореянинг "Теджон Хана Ситизен" клуби ҳамюртимиз билан шартнома тузганини эълон қилди.

"Ушбу клубга ўтиш мен учун катта шараф. Клубга бироз кечроқ қўшилганим учун янги жамоадошларим билан тезроқ ўзаро тил топишиш учун тинмай меҳнат қиламан. Тезроқ спорт формамни тиклашга ва майдонда яхши ўйинларимни намойиш этишни истайман. "Теджон Хана Ситизен" клубига фойдам тегиши учун боримни бераман", - дейди Алибоев.

Маълумот учун, "Теджон Хана Ситизен" Жанубий Корея К2 Лигасида иштирок этмоқда. 4та турдан сўнг 6 очко тўплаган клуб 10та клуб орасида 3-ўринда бормоқда.

"Теджон Хана Ситизен" клуби 1997 йилда ташкил этилган. Ўз уй ўйинларини 40535 томошабинга мўлжалланган "Daejon World Cup" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Хух Жунг Му бошқармоқда.

Жамоа сафида бразилиялик Эдиньо, Бруно Баио ва Матеус Пато каби легионерлар бор.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика