Расмий хабар: Алишер Салимов - "Локомотив" футболчиси
05 янв 2022 11:44
Новости
Расмий хабар: Алишер Салимов - "Локомотив" футболчиси
Ўтган мавсумни "Сурхон"да ўтказган ўнг қанот ҳимоячиси Алишер Салимов бу йилдан "термирйўлчилар" сафида ҳаракат қилади. Ушбу футболчи икки йиллик шартномага имзо чекди.
Алишер Салимов 2019-2020 йиллар "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган, бироқ у "Сурхон"да ўзини яхши кўрсата олди. Хусусан ҳимоячи ўтган йил Суперлиганинг барча 26та турида майдонга тушишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун: Алишер Салимов 1999 йил, 22 июлда туғилган.
Катта футболдаги фаолияти:
2019 йил. "Пахтакор" 5 ўйин
2020 йил. "Пахтакор" 3 ўйин
2021 йил. "Сурхон" 26 ўйин
Шу ўринда Алишерга "Локомотив"га хуш келибсан деб қоламиз ва унинг жамоамиздаги фаолиятига омад тилаймиз", - деб ёзади "Локомотив" матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 27 декабрь куни Алишер Салимов "Локомотив"га ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии