RU

Последние новости

23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  0 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  1 22:53Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна". Таркиблар маълум, "Реал" юришини бошламоқда!  8 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  7 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  2 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  16 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  4

Расмий хабар: Равшан Эрматов ЖЧ-2014да ишлайди Новости

Расмий хабар: Равшан Эрматов ЖЧ-2014да ишлайди

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалда ишлайди.
Жим Бойс бошчилигидаги ФИФА ҳакамлар қўмитаси 14 январь куни 2014 йилги мундиалда ишлайдиган 25та ҳакамлар бригадаси ва 16та қўшимча ҳакамлар рўйхатини тасдиқлади. Ушбу ҳакамлар 43та давлат фуқаролари ҳисобланишади.

Улар орасида 2010 йилги мундиалда ишлаган ҳамюртимиз Равшан Эрматов бригадаси ҳам бор. Унинг қанотдаги ёрдамчилари сифатида Абдулҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров қайд этилишган.

16та қўшимча ҳакамлар асосий ҳакамлар жароҳат олишса уларнинг ўрнини эгаллайди.

Осиё (ОФК): Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Юичи Нишимура (Япония), Наваф Шукрулла (Баҳрайн), Бенжамин Уильямс (Австралия). Захира: Алиризо Фағоний (Эрон)

Африка (КАФ): Нумандиез Десир Дуе (Кот д’Ивуар), Бакари Папа Гассама (Гамбия), Жамел Ҳаймуди (Жазоир).  Захира: Неант Алиум (Камерун), Дэниел Беннетт (ЖАР),

Шимолий, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси (КОНКАКАФ): Жоел Антонио Агилар Чикас (Сальвадор), Марк Гайгер (АҚШ), Марко Антонио Родригес Морено (Мексика). Захира: Уолтер Александр Лопес Кастельянос (Гватемала), Роберто Морено Салазар (Панама).

Жанубий Америка (КОНМЕБОЛ): Энрике Роберто Оссес Ценцович (Чили), Уилмар Александр Ролдан Перес (Колумбия), Нестор Фабиан Питана (Аргентина), Сандро Рикки (Бразилия), Карлос Алфредо Вера Родригес (Эквадор). Захира: Виктор Уго Каррильо Казанова (Перу),

Океания (ОФК): Питер О’Лири (Янги Зеландия). Захира: Норберт Хауата (Таити),

Европа (УЕФА): Феликс Брих (Германия), Жунайд Чақир (Туркия), Йонас Эрикссон (Швеция), Бьорн Куперс (Голландия), Милорад Мазич (Сербия), Педро Проенса (Португалия), Никола Риццоли (Италия), Карлос Веласко Карбальо (Испания), Ҳовард Уэбб (Англия). Захира: Свейн Оддвар Моен (Норвегия),

ЖЧ-2014да ишлайдиган ҳакамларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги линк орқали танишиб олиш мумкин.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика