Расман: Ясин Браими кутилмаганда Осиё клубига ўтди
23 июл 2019 12:21
Новости
Расман: Ясин Браими кутилмаганда Осиё клубига ўтди
Жазоирлик вингер Ясин Браими Қатарнинг "Ал Райян" клуби билан шартнома имзолади.
"Порту"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ясин Браими Қатарнинг "Ал Райян" клубига ўтди.
Футболчи душанба куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтди ва шартномага имзо чекди. Битим шартлари эса ошкор этилмаяпти.
29 ёшли футболчи Қатар клуби сафига эркин агент сифатида кўчиб ўтди.
Браими якунланган мавсум "Порту" сафида 48та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 9та ассистга эришган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи олдинроқ "Рома" ва "Арсенал" клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии