Расман: Уайлдер истеъфога чиқди
14 мар 2021 10:26
Новости
Расман: Уайлдер истеъфога чиқди
"Шеффилд Юнайтед" расмий сайти бош мураббий Крис Уайлдернинг истеъфосини маълум қилди.
Икки томоннинг келишуви асосида ушбу қарорга келинган. Уайлдер 5 йилдан буён клубда фаолият олиб бораётганди. У жамоа бош мураббийи сифатида 200дан ошиқ учрашувда қатнашган олтинчи мураббийга айланган.
2018/19 йилги мавсумда мутахассис жамоасини Чемпионшипдан АПЛга олиб чиққанди. Ўтган мавсум унинг қўл остидаги "Шеффилд" йилнинг энг ажойиб жамоаларидан бири бўлганди.
Айни дамда "Шеффилд" сўнгги ўринда бормоқда. 17-ўрин билан ўртадаги фарқ 12 очкони ташкил қилади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии