Расман: "Севилья" Дольбергни ижарага олди
01 сен 2022 17:09
Новости
Расман: "Севилья" Дольбергни ижарага олди
"Севилья" "Ницца" ва Дания терма жамоаси ҳужумчиси Каспер Дольберг билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
24 ёшли футболчи Испания клубида мавсум охиригача ижарада ўйнайди. "Marca" хабарига кўра, келишувда кўрсатилган тўлов миқдори тахминан 20 миллион еврони ташкил қилади. "Севиьля" ушбу суммани тўлаб, футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Даниялик ҳужумчи "Ницца"га қадар "Аякс" ва “Силькеборг” клубларида тўп тепган.
24 ёшли форвард ўтган мавсум "Ницца" сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии