RU

Последние новости

07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  0 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  42 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6

Расман: "Қизилқум" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади Новости

Расман: "Қизилқум" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади

18 июнь санасидан эътиборан очиқ дея эълон қилинган трансферлар ойнаси бугун расман ёпилади.

Суперлига ҳамда Про-лига жамоалари мазкур вақт давомида бир қатор янги футболчиларни ўз таркибларига қўшиб олишга улгуришди. Бугун ҳам баъзи клублар ҳали трансферлар ойнаси очиқ эканидан фойдаланиб, янги ўйинчилар билан шартнома имзолашмоқда.

Хусусан, Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида ҳам анча фаоллик кўрсатмоқда. Навоийликлар мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида бошлаган ҳамюртимиз Иван Нагаев билан шартнома имзолашди. Ўзаро келишувга кўра, 29 ёшли ҳужумчи мавсум сўнггига қадар "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, "Қизилқум" "Спартак Тошкент" жамоаси тарбияланувчиси Абдулазиз Самадовни ҳам ўз сафига қўшиб олди ва у билан 1,5 йиллик шартнома имзоланди.

Шу пайтга қадар “Қизилқум” сафида ўйнаб келган Нодирхон Камолов эса жамоани тарк этди. Клуб ушбу футболчини ўз ўйинчилари рўйхатидан чиқарди.

P.S.: Янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни соат 23:59гача давом этади. 16 июл соат 00:00дан эътиборан Ўзбекистонда трансферлар ойнаси расман ёпилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика