Расман: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ойда Россия ва Қозоғистон билан ўйин ўтказади
05 ноя 2022 14:13
Новости
Расман: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ойда Россия ва Қозоғистон билан ўйин ўтказади
Хабар тасдиқланди.
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 ноябрь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Йиғин доирасида жамоамиз 2 та ўртоқлик учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.
Дастлабки ўйин 16 ноябрь санасида Қозоғистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтишини маълум қилгандик. Шунингдек, Сречко Катанец шогирдларининг 20 ноябрь кунги рақиби ҳам маълум. Футболчиларимиз Россия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.
Учрашув «Пахтакор» стадионида соат 17:00 да старт олади", — дейилади ассоциация хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ сайтимиз томонидан Ўзбекистон МТЖнинг Россия билан 20 ноябрь куни ўйин ўтказиши ҳақида маълум қилган эдик.
Похожие новости
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии