RU

Последние новости

00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  32 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1

Расман: Ўзбекистон Кубоги–2017 финали қишда бўлади ва уни хорижлик ҳакамлар бошқаришади Новости

Расман: Ўзбекистон Кубоги–2017 финали қишда бўлади ва уни хорижлик ҳакамлар бошқаришади

Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини 4 декабрь, душанба куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

 “Локомотив” ва “Бунёдкор” майдонга тушадиган учрашув соат 15:00да бошланади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Профессионал Футбол Лигаси билан ҳамкорликда кубок финалини байрамона тарзда ўтказиш мақсадида ўйиндан олдин мусиқий шоу-дастур ўтказишни режалаштиряпти.

«Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги финални Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради. Тўртинчи рефери вазифаси Аммар Али Абдулла ал-Жунайбийга юклатилди.

Шу ўринда қайд этиш керакки, БААлик ҳакамларнинг Кубок финалини бошқариши Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва БАА Футбол Уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда.

Финал беллашуви мезбонини аниқлаш учун ташланган қуръада «Бунёдкор» номинал мезбон мақомига эга бўлди. Маълумот учун, финал ўйинида «Бунёдкор» футболчилари қизғиш-оқ рангли футболкаларда майдонга тушади. Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби – «Локомотив» аъзолари эса оқ-яшил формада ўйнайди.


Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика