RU

Последние новости

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  14 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  11 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди Новости

Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди

ЎФА "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди.

Аввалроқ "Нефтчи" Владимир Ежуров, Манучеҳр Сафаров, Зоир Жўрабоев, Арабули Бачана, Томислав Мрчела кабилардан қолиб келаётган қарздорликни бартараф қилиб, ФИФА томонидан қўйилган тақиқларни олиб ташлашга эришганди. 

Кейинроқ ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита тўпланган маълумотлар асосида "Нефтчи"га янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишини чеклади. Ўтган вақт давомида клуб Ўзбекистон футболчилар уюшмаси даъволари бўйича иш олиб борди ҳамда бу борада айрим футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Шунингдек, бир қатор футболчилардан қолиб келаётган қарздорлик қисман бартараф этилди ва улар билан ёзма келишувга эришди. Қўшимчасига "Нефтчи" Фарғона вилоят футбол мактаби билан ҳамкорлик шартномаси доирасидаги мажбуриятларини 2025 йилги мавсум давомида бартараф этиш бўйича ЎФА билан келишувга эришди. 

Шундан келиб чиқиб, ЎФА тегишли қўмитаси клуб мурожаатини атрофлича ўрганиб чиқиб, янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишга нисбатан қўйилган тақиқни шартли равишда бекор қилди. Эндиликда клуб ЎФА ҳамда ЎФУ билан келишувларга мувофиқ ўз мажбуриятини белгиланган муддатларда амалга ошириши талаб этилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика