Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!
08 янв 2025 15:29
Новости
Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!
Бироз аввал фарғоналиклар сафига Жамшид Болтабоев келиб қўшилгани хабар қилинган эди.
Бугун "Нефтчи" ПФК раҳбарияти миллий терма жамоамиз аъзоси, тажрибали ва моҳир ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров билан шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, 1993 йил 16 октябрь санасида Урганч шаҳрида таваллуд топган Жамшид Искандеров профессионал футболдаги фаолиятини Самарқанднинг "Динамо" клубида бошлаган. Кейинчалик пойтахтимизнинг “Пахтакор" ва "Локомотив", Жанубий Кореянинг "Сеонгнам" жамоаларида тўп тепди. Ўтган 2024 йил футбол мавсумини футболчи "Навбаҳор" сафида ўтказиб, Суперлиганинг бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, "Championat.asia" сайтимизда 2024 йилнинг 28 ноябрь санасида бу трансфер ҳақида хабар чоп этилган эди >>>>> Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди
Комментарии