Расман: Мората – "Милан" футболчиси!
19 июл 2024 16:36
Новости
Расман: Мората – "Милан" футболчиси!
Испаниялик ҳужумчи Альваро Мората "Атлетико"дан "Милан"га ўтди. Бу ҳақда Италия жамоаси матбуот хизмати хабар берди.
31 ёшли форвард "россонери" билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар меҳнат шартномаси имзолади.

Мората 2020 йилдан буён Мадриднинг "Атлетико" клубида ўйнаб келаётганди. Бу вақт ичида у 154 та ўйинда қатнашиб, 58 та гол урган ва 14 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt порталига кўра, Моратанинг хариди Милан клубига 13 миллион еврога тушган.
Маълумот ўрнида, Италия чемпионатининг янги мавсуми 17 август куни старт олади. Шу куни "Милан" "Торино"ни қабул қилади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии