Расман: "Металлург" ҳимоячиси клубдан кетди
13 июл 2024 00:35
Новости
"2022 йилдан буён “Металлург” шарафини ҳимоя қилиб келган тажрибали ҳимоячи Эргаш Исмоилов бугундан эътиборан эркин агентга айланди. “Металлург” ПФК ҳамда футболчи ўзаро келишувга биноан шартномани муддатидан олдин тўхтатди.
Уч йиллик фаолияти давомида Эргаш Исмоилов “Металлург” таркибида 26 та учрашувда майдонга чиқди. 1 та гол урди. 1 марта сариқ карточка билан жазоланди. Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса 8 та ўйинда тўп сурди. 2 марта огоҳлантирилди.
“Металлург” ПФК Эргаш Исоиловга Бекобод футболи равнақи йўлида қўшган улуши учун миннатдорлик билдиради ҳамда унинг кейинги фаолиятига омад ва муваффақиятлар тилайди", -дейилади "Металлург" клуби берган баёнотда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии