RU

Последние новости

18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  23 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  8 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  7 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

Расман: "Локомотив" - 4 карра Ўзбекистон вице-чемпиони Новости

Расман: "Локомотив" - 4 карра Ўзбекистон вице-чемпиони

Бугун Coca Cola Суперлигасида 24-тур ўйинлари якунига етди.

Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафарда "Андижон" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чемпионат тугашига 2 тур қолганида икинчи ўринни ва ОЧЛ-2020 плей-офф йўлланмасини нақд қилди.

Сабаби учинчи ўриндаги "Сўғдиёна" Термизда "Сурхон"га ютқазиб қўйди (0:1), тўртинчи ўриндаги "Бунёдкор" эса ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, очколарини 39тага етказиб олди.

Охирги икки турда "Бунёдкор" "Локомотив"га очколар бўйича етиб олиши мумкин. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам Самвел Бабаян шогирдлари ўзаро ўйинлардаги натижалар туфайли иккинчи ўринни эгаллашади.

Бу йил ушбу жамоалар ўртасидаги "Локомотив" майдонида ўтган баҳсда 0:0, "Бунёдкор" майдонида ўтган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. "Темирйўлчилар" сафарда урилган гол эвазига ўзаро ўйинларда устунликка эришишди.

Маълумот учун, "Локомотив" 2013, 2014 ва 2015 йилларда ҳам Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларга эга чиққан. 


Рейтинг: -32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика