Расман: Легионер футболчимизнинг Ўзбекистон ОТЖ сафига келиши маълум қилинди
14 апр 2024 15:20
Новости
Расман: Легионер футболчимизнинг Ўзбекистон ОТЖ сафига келиши маълум қилинди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси "Қайрат" ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг тез орада терма жамоа ихтиёрига келишини маълум қилди.
"ЎФА Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг Осиё кубогида иштирок этиши борасида келишувга эришди, футболчимиз яқин кунларда терма жамоа ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда.
Айни пайтда легионерларимизнинг клублари билан музокаралар давом этмоқда. Музокаралар натижаси ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар сайтимиз томонидан "Қайрат"нинг Йўлдошевни терма жамоага қўйиб юборишга рози бўлганини маълум қилгандик.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии