Расман: ЖЧ-2018 финалчиси "Интер"га ўтди
01 авг 2018 11:43
Новости
Мадридликлар ўнг қанот ҳимоячиси Шиме Врсалько "Интер"га ўтди. Бу ҳақда "матрасчилар" матбуот хизмати хабар берди. Унда келтирилишича, "Интер" ЖЧ-2018 финалчисини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.
Врсалько яқин вақтларда Милан шаҳрига бориб тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди. Қизиғи, "Интер" матбуот хизмати ушбу келишув ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот бермади. Катта эҳтимол билан миланликлар футболчининг тиббий кўрикдан ўтишини кутишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал "Атлетико" клуби ПСВ Эйндховендан колумбиялик ўнг қанот ҳимоячиси Сантьяго Ариасни сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии