RU

Последние новости

19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  1 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" 1:0  5 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  3 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  4 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  14 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  3 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5

Расман: Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” билан шартнома тузди Новости

Расман: Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” билан шартнома тузди

“Бунёдкор” ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев 18 июль куни Қатар Юлдузлар Лигаси дебютанти – “Ал-Муъайзер” клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
Кеча оқшомда клубнинг янги ўйинчилари – Мусаев ва Боливия термаси плеймейкери Жасмани Кампос жамоатчиликка расман таништирилдилар. Қатарликларнинг яна бир ҳариди – бу Черногория миллий термаси марказий ҳимоячиси Джордже Джиканович. Жамоага яқин кунларда, шунингдек, Лотин Америкасида кучли бешликка кирувчи бир ҳужумчи келиб қўшилади.

24 ёшли Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” таркибида ўзи учун севимли бўлган 18-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Мазкур трансфер борасида футболчининг агенти Санъат Шарипов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Бизнинг олдимизда бир нечта вариантлар мавжуд эди. Уларни ўрганиб чиқиб, якунда “Ал-Муъайзер” таклифини маъқул кўрдик. Бу жамоа ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Ёзги трансфер мавсумида бир қатор кучли легионерларни ҳарид қилди.

Кўпчилик яхши билади, ҳозирда Қатар Юлдузлар Лигаси клублари жаҳон миқёсидаги футболчилар билан бойишмоқда. Рауль, Нене (собиқ “ПСЖ”), Нодир Белхадж, Бакари Коне ва бошқа кўплаб юлдузларни келтириш мумкин. Шу боис улар қаторига Фозил Мусаевнинг қўшилиши, менимча, ижобий баҳога лойиқ. Агар марказий ярим ҳимоячимиз янги жамоаси таркибида ўзини кўрсата олса, қолаверса, миллий термамиз билан жаҳон чемпионатига чиқишга эришса, келажакда унга янада кучли клублардан таклифлар бўлиши турган гап”.

Янги жамоаси ҳақида Мусаевнинг ўзи шундай дейди:
- Бугунги кунда ўзбек футболининг мавқеи кун сайин юксалиб бормоқда. Мен Қатар чемпионатидаги ўз ўйинларим орқали бу фикр айни ҳақиқат эканлигини исботлаш ниятидаман. Клуб раҳбарияти менга билдирган ишончни тўлиқ оқлашга ҳаракат қиламан.

***

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Ал-Муъайзер” жамоасини испаниялик 61 ёшли мутахассис Ладислас Лосано бошқаради. Қатар чемпионати ўйинларининг бошланиши эса сентябрга мўлжалланган. Унгача мамлакат клублари Шайх Жассим кубогида қатнашадилар. “Ал-Муъайзер ” мусобақанинг гуруҳ босқичида “С” гуруҳида “Ал-Садд” (21 июль), “Ал-Хор” (25 июль), “Ал-Харитият” (2 август) ва “Ал-Месаймир” (5 август) жамоалари билан баҳслашади. 

Б.Турсунов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика