Расман: "Фенербахче" ўз таркибига жаҳон чемпионини қўшиб олди
27 авг 2019 17:15
Новости
Расман: "Фенербахче" ўз таркибига жаҳон чемпионини қўшиб олди
Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Одил Рами Истанбулнинг "Фенербахче" клуби билан шартнома имзолади.
Томонлар 1 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Бу муддат яна 1 йилга узайтирилиши мумкин.
33 ёшли Рами "Марсель"дан ташқари "Этуаль", "Лилль", "Валенсия", "Милан" ва "Севилья" клубларида ўйнаган.
Ҳимоячи 2018 йил Франция билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва чемпионат якунланганидан сўнг терма жамоадаги фаолияти якунланганини эълон қилди.
Комментарии