RU

Последние новости

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  8 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  2 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

Расман: «Динамо» босниялик форвард билан шартнома имзолади Новости

Расман: «Динамо» босниялик форвард билан шартнома имзолади

Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, «Динамо» жамоаси сафига Босния ва Герцоговина мамлакатидан Александар Глишич келиб қўшилди. 29 ёшли форвард жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун таклиф этилган. Босниялик ҳужумчи билан бир йиллик шартнома имзоланди.

1992 йилда туғилган Глишич фаолиятини 2011 йилда Босниянинг «Црвена Земля» клубида бошлаган бўлса, 2015-2018 йиллар давомида «Радник» клуби шарафини ҳимоя қилган. 2019 йил Арманистоннинг «Бананц» клубига ўтган Александар ярим мавсумдан кейин мамлакат чемпиони «Алашкерт»дан таклиф олиб, сўнгги бир ярим йилда Ереван клуби сафида Арманистон Премьер-лигаси чемпиони, кубоги ва Суперкубоги ғолибига айланган. «Алашкерт» сафида жами 48 ўйинда 15та голга муаллифлик қилган.

Қайд этиш жоиз, Александар Глишич 2021/22 йилги мавсумда бир йўла Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли учта турнири – Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Европа Конференциялар лигасида тўп сурган кам сонли ўйинчилардан бири бўлди. Босниялик 29 ёшли форвард «Алешкерт» сафида дастлаб Европа Чемпионлар лигаси биринчи саралаш босқичида июль ойида Уэльснинг «Коннас-Ки» клуби тўсиғидан ўтган бўлса (1:0, 2:2), иккинчи саралаш босқичида «Шериф»га қарши ўйин ўтказиб, мағлуб (1:3, 0:1) бўлган ва «Алешкерт»нинг ягона голи Глишич томонидан киритилган. Натижада, «Шериф» ЕЧЛдаги сенсацион юришини бошлаган бўлса, «Алешкерт» Европа лигаси саралаш босқичида қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Глишичнинг самарқандликлар сафига ўтиши ҳақида "Эшитдик-да!" рукни орқали хабар берган эдик.

Эшитдик-да! “Динамо” бугун босниялик форвард билан шартнома имзолайди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика