Расман: Боян Кркич МЛС жамоасига ўтди
07 авг 2019 23:29
Новости
Расман: Боян Кркич МЛС жамоасига ўтди
Ярим ҳимоячи Боян Кркич фаолиятини "Монреаль Импэкт" жамоаси таркибида давом эттиради.
Канада жамоаси 28 ёшли хавбек билан 1 ярим йиллик, яъни, 2020 йилги мавсум якунига қадар шартнома имзолади.
Бояннинг сўнгги жамоаси "Сток Сити" бўлганди. У ушбу клубда 2014 йилдан буён ҳаракат қилиб келаётганди. Англия клубидаги фаолияти давомида у "Майнц" ҳамда "Алавес"га ижарага берилди.
"Монреаль" эса футболчини эркин агент сифатида қўлга киритди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии