Расман: БАА термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди
26 мар 2025 12:18
Новости
Расман: БАА термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди
БАА футбол ассоциацияси Паулу Бентунинг истеъфосини эълон қилди.
Расмий баёнотга кўра бош мураббий ўз ёрдамчилари билан ишдан бўшатилган. Бунга терманинг ЖЧ саралаши доирасида Эронга учраган мағлубияти сабаб бўлиши мумкин. Лекин кеча унинг термаси КХДРни мағлуб қилди ва жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма учун имкониятларни сақлаб қолди.
Бенту 2023 йилнинг 9 июль кунида БАА бош мураббийи этиб тайинланган ва унинг қўл остида 26 ўйинда қатнашиб, 14 ғалаба, 5 дуранг ва 7 мағлубият қайд этди.
Жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичи "А" гуруҳида БАА термаси 8 ўйиндан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Амирликлар навбатдаги учрашувни 5 июнь куни ўз майдонида Ўзбекистонга қарши ўтказади, сўнгра Қирғиз Республикасига сафар уюштиради.

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии