RU

Последние новости

10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  7 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  2 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  7 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  4

Расман: Арсланмират Аманов АГМКга қайтди Новости

Расман: Арсланмират Аманов АГМКга қайтди

АГМК футбол клуби навбатдаги трансферни расмийлаштирди.

Олмалиқлик футбол мухлислари ёқимтойига айланган ва 2015-2016 йилги мавсумларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Арслонмират Аманов яна "ўз уйи"га қайтди.

АГМК футбол клуби туркманистонлик қанот ярим ҳимоячиси Арслонмират Аманов билан шартнома имзолади ва собиқ футболчимиз яна жамоамиз аъзосига айланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Арслонмират Аманов АГМКдан сўнг Ўзбекистон чемпионатида маълум вақт "Бухоро" ва "Локомотив" шарафини ҳимоя қилди. Янги мавсумдан эътиборан эса Аманов яна жонажон жамоасига айланган АГМК либосида ўз ўйинлари билан яна мухлислар олқиши ва ишончини қозонишга ҳаракат қилади.

Арслонмират Аманов АГМК сафида 55 ўйин ўтказган ва 8 голга муаллифлик қилган. Шунингдек, Аманов Туркманистон миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади. Арслонмират Аманов Туркманистон терма жамоасида ҳозирга қадар 38 ўйин ўтказиб, 10 та гол муаллифига айланган.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Арслонмират!

Арслонмират Аманов ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1990 йил, 28 март

Туғилган жойи: Туркманистон

Ёши: 29

Позиция: ярим ҳимоячи, вингер

Ўйнаган жамоалари: "Ашҳобод" (2007-2009), МТТУ (2010-2013), "Окжетпес", Қозоғистон (2012), "Иртиш", Қозоғистон (2014), "Олтин Аср" (2017), "Бухоро" (2018), "Локомотив" (2019), АГМК (2015-2016, 2020-...)

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика