Расман: "Арсенал" Виллианнинг трансферини эълон қилди
14 авг 2020 14:28
Новости
Расман: "Арсенал" Виллианнинг трансферини эълон қилди
"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Виллиан "Арсенал" ўйинчисига айланди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, ўйинчи "тўпчилар" билан 3 йиллик шартномага имзо чекди. Бразилиялик янги жамоасида 12-рақам остида тўп тепади.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Виллиан "Арсенал"да ҳафтасига 220 минг фунт миқдорида маош олади.
Футболчи жорий мавсум "Челси" таркибида АПЛ доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 9та ассист қайд этди.
Футболчи 2013 йилнинг августидан бери "Челси"да тўп тепарди. У клуб билан икки бор АПЛ ва бир бор мамлакат Кубогига эга чиқди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии