Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди
02 июн 14:22
Новости
Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди
"Андижон" клуби йил бошида жамоага келган икки легионер билан хайрлашганини расман эълон қилди.
Жорий мавсум бошида “Андижон” жамоамиз сафига қўшилган легионерлар – черногориялик ҳимоячи Миомир Жюричкович ҳамда россиялик ҳужумчи Ислам Машуков билан тузилган меҳнат шартномалари икки томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди.
Маълумот учун, Жюричкович “Андижон” сафида чемпионат ва Кубок мусобақасида ҳаммаси бўлиб 10 та учрашувида майдонга тушди. Машуков эса Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда жами 13 та ўйинда иштирок этиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Ҳар иккала легионерга кейинги фаолиятида омад тилаймиз!," - деб ёзади Андижон" клуби матбуот хизмати.


Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии