RU

Последние новости

16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  2 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  1 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  34 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  8 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0

РАСМАН! Александр Мочинов Истеъфога чиқарилди Новости

РАСМАН! Александр Мочинов Истеъфога чиқарилди

«Бухоро” жамоаси ушбу мавсумда ўта мувофақиятсиз иштирок этиб келмоқда. Чемпионатнинг 9 турида атиги 2 очко жамғариб, турнир жадвалининг сўнгги пағонасидан ўрин олиб турибди.

Бу натижа эса табиий-ки, клуб мухлислари ва раҳбарларини асло қониқтирмайди ва шу сабабдан жамоага янги “қон қуйиш “кераклиги яққол сезила бошланди.

Сўнгги 9-турда “Бухоро”  ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, жамоа раҳбарияти бош мураббий Александр Мочиновни истеъфога чиқарди.

Бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Анатолий Курлаевга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Шу тариққа олий лига жамоалари орасида ушбу мавсумда энг биринчилардан бўлиб “Бухоро” мураббий алмаштиришга мажбур бўлди.

Биз Александр Мочиновнинг қилган барча меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг келаси фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Мухлисларни бир савол, жамоа бошқарувини ким ўз қўлига олади деган савол қийнаётган бўлиши табиий. Куни-кеча клуб аъзолари ва раҳбарият йиғилиш ўтказиб, жамоанинг кейинги тақдири тўғрисида ойдинлик киритилди.

Жамоада бош мураббийга ёрдам бериб келган бухоролик мутахасис, Шуҳрат Файдиев вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариши белгилаб қўйиилди.

“Бухоро” футболчилари 10-турга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборишган ва машғулотларни айнан Шухрат Файзиев олиб бормоқда. Мураббийлар штабида ҳозирча  бошқа ҳеч қандай ўзгаришлар рўй бергани йўқ.

Биз мураббийлар штаби ва футболчиларга келгуси ўйинларда фақат омадлар тилаб қоламиз ва ишонамиз-ки, улар бухоролик содиқ ва ашаддий мухлисларга жуда ва жуда узоқ кутилган ғаолабани тақдим этадилар.

П.С: “Бухоро” навбатдаги тур учрашувини сафарда, Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади. Учрашув  23 май (Шанба) куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика