Расман: АГМК Суперлигада ёзнинг энг "қайноқ" трансферини амалга оширди
26 июл 2019 14:50
Новости
Расман: АГМК Суперлигада ёзнинг энг "қайноқ" трансферини амалга оширди
"Ўтган мавсумдан эътиборан фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттирган ва "Қизилқум"да ўйнаган грузиялик иқтидор соҳиби Элгужа Григалашвили билан клубимиз шартнома имзолади.
АГМК футбол клуби "Қизилқум"дан Элгужа Григалашвилининг трансфери ҳуқуқини сотиб олди.
Иқтидорли ҳужумкор вингер эндиликда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.
Мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб Григалашвили жамоамиз учун қатор голлар муаллифига айланишини тилаймиз! АГМК оиласига хуш келибсан, Элгужа!", - дейилади АГМК клубининг телеграмдаги расмий каналида.

Маълумот ўрнида:
Элгужа Григалашвили
Туғилган санаси: 30.12.1989
Позицияси: ҳужумкор вингер
Миллати: Грузин
Бўйи: 178
Оёғи: ўнг
Ўйнаган жамоалари: "Динамо" Тбилиси, "Динамо" Батуми, "Мерани", "Чихура", "Отеллос", "Пафос", "Этникос", "Қизилқум", АГМК
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии