RU

Последние новости

09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  0 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  10 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  7 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  36 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  6

Расман: Абдулла Абдуллаев — АГМК футболчиси! Новости

Расман: Абдулла Абдуллаев — АГМК футболчиси!

Суперлига клублари янги мавсум олдидан таркибни шакллантириш ишлари давом эттиришмоқда.

Олмалиқнинг АГМК клуби навбатдаги трансферини эълон қилди.

"Бунёдкор" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ҳамда ушбу жамоада 4 мавсумни ўтказган ва 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган ҳимоя ва таянч ярим ҳимояда ўйнайдиган — Абдулла Абдуллаев АГМК футбол клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.


"Абдуллаев 2018 йилги мавсумдан эътиборан "Бунёдкор"нинг асосий таркиб футболчиси сифатида ёрқин ўйинларни ўтказиб келди. Футболчи фаолияти давомида клуб тизимида жами 94 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Абдуллаев ўтган йилдан эътиборан Ўзбекистон терма жамоасининг муқим футболчисига айланди.

Эндиликда АГМК аҳил оиласининг аъзосига айланган Абдулла Абдуллаевга фаолиятидаги янги чақирув омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб, Олмалиққа хуш келибсан, Абдулла дея иқтидор соҳибини жамоамизга илиқ қабул қиламиз!", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Абдулла Абдуллаев ҳақида қисқача маълумот: футболчи 1997 йил, 1 сентябрь куни таваллуд топган.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳақда 2021 йилнинг 28 декабрь куни "Championat.asia"нинг "Эшитдик-да" рукни орқали хабар берган эдик.

Эшитдик-да! "Бунёдкор" футболчиси АГМКга ўтади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика