Расман: А Серия доирасида бугун ўтиши керак бўлган баҳс қолдирилди
02 мар 2021 19:35
Новости
Расман: А Серия доирасида бугун ўтиши керак бўлган баҳс қолдирилди
Буни Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина тасдиқлади.
Унга кўра, Италия чемпионати 25-туридан ўрин олган “Лацио” – “Торино” учрашуви бугун ўтказилмайди. Бунга меҳмонларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани сабаб бўлди. Аввалроқ, 26 февралдаги “Торино” – “Сассуоло” баҳси ҳам юқоридаги сабаб туфайли ўз вақтида ўтказилмаган ва 17 мартга кўчирилганди.
“Торино” 23 февралда жамоавий машғулотларни тўхтатган. Жамоа А Серия жадвалида 20 очко тўплаган ҳолда 17-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии