RU

Последние новости

22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  20 21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  6 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  7 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  2 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  3 20:08"Самсунспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  3 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  13 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  9 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  17 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10 17:10Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди  9

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлик ҳақида гапириш бефойда. Кейинги турда ишламаса ҳам бизга қизиғи йўқ" Новости

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлик ҳақида гапириш бефойда. Кейинги турда ишламаса ҳам бизга қизиғи йўқ"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор-фарм" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда икки хил бўлимларга гувоҳ бўлдик. Кўрдинглар, биринчи бўлимда мезбонларга ҳужум учун деярли имконият бермадик. Иккинчи бўлимда йигитларнинг ўйинида пасайиш кузатилди, биринчи бўлимдаги каби ўйнамадик. Балки шамол таъсир қилгандир. Агар биринчи бўлимдаги ўйинимизни давом эттирганимизда натижа бошқача бўлиши мумкин эди.

- Ҳакамлик ҳақида қандай фикрларингиз бор?

- Ҳакамлик ҳақида мен гапирганим билан фойдаси йўқ. Бу фақат ўзимнинг зараримга ишлайди. Уларнинг ишини кўриб чиқувчи қўмита бор. Ҳакамлик устидан шикоят қилсак, ўша ҳакам кейинги турда ишламаса, бизга қизиқ ҳам эмас ёки бирон фойдаси йўқ.

- Футболчилик вақтингизда "Машъал"да ўйнагансиз. Бугун мураббий сифатида собиқ жамоангиз билан баҳс олиб бордингиз. Таасуротлар қандай?

- Ҳа, футболчилик вақтимда "Машъал"да ўйнаганман. Кучли жамоа эди, чемпионатда юқори ўринлар учун курашарди. Бу жамоа сафида Чемпионлар лигасида ўйнаганман, жуда яхши таасуротлар қолган.

Ҳозирги "Машъал" ҳам ёмон эмас, фақат ўз даражасида ўйнамаяпти. Кучли таркиб бор, шароитлари яхши. Суперлигани мақсад қилган клуб биз каби жамоалар билан ўйинда бир бош устун ўйнамаса, камситмоқчи эмасман, уларни яхши жамоа дейиш қийин.

- Бугун Асрор Алиқулов ва Рашид Ғофуровлар жамоаси ўзаро ўйнади. Сизнингча, кимнинг жамоаси устунроқдек бўлди?

- Натижага қарасангиз, мезбонлар ютди. Демак, натижа бўйича улар устунроқдек бўлишди.

- Биринчи даврада Наманганда кечган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Бугун "Машъал" дарвозасига гол ура олмаганликларинга сабаб нима?

- Намангандаги ўйин жанговор руҳда ўтганди. Биласизми, ўша "Машъал" менинг назаримда ҳозиргисидан анчайин кучлироқдек эди. Бугун гол ура олмаганимизга сабаб сифатида ҳар икки бўлимда ҳам бир хил ўйин намойиш этмаганимизни кўрсатишим мумкин. Шунингдек, бугун асосий таркибимиздан 5 нафар футболчи йўқ эди. Ўйин давомида захира бўйича бир оз муаммоларга учрадик. Бизнинг таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан шакллантирилган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика