Расман: Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўйнаган ҳимоячи "Қизилқум"га ўтди
06 янв 2024 16:32
Новости
Расман: Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўйнаган ҳимоячи "Қизилқум"га ўтди
Шаҳбоз Жўрабеков "Қизилқум" билан шартнома имзолади.
Буни Навоий жамоаси матбуот хизмати эълон қилди.

"Янги мавсумга тайёргарликни иккинчи босқичини бошлаган вакилларимиз таркибни кучайтириш мақсадида навбатдаги трансферни амалга оширди. Яъни якунланган мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" клубида тўп тепган маҳоратли ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков эндиликда "кончилар" шарафини ҳимоя қилади. Футболчи ва клубимиз ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди", – дейилади хабарда.
26 ёшли футболчи ўтган мавсум "Навбаҳор" таркибида 18 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии