RU

Последние новости

09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  0 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  2 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10

Рангник - Санчо ҳақида: "У жуда муҳим инсонини йўқотди" Новости

Рангник - Санчо ҳақида: "У жуда муҳим инсонини йўқотди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник "Вест Хэм"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Санчонинг майдонга тушмагани ҳақида

"У оиласининг жуда муҳим аъзосини, ўзи учун энг яқин бўлган инсонини йўқотди. У билан гаплашиб оламан ва машғулотдан кейин якуний қарорни бирга чиқарамиз"

Роналдунинг норозилиги ҳақида

"Барчасини тушунганидан кейин Роналду мени қучоқлаб юборди. Тўғриси буни кутмагандим. Тўпурар футболчилар нималарни фикрлашини яхши биламан. Шу сабабли яна бир бор бундай қарор чиқаришдан қочмаган бўлардим.

Ҳа, у норози бўлди. У майдонда қолишни, гол уришни истади. Аммо биз бош билан яхши ўйнайдиган ва ҳимояда тўпни қайтарадиган футболчини майдонга туширишни истагандик"

Лингард ҳақида

"Ньюкасл" унга қизиқиш билдирди. Ҳозир навбатдаги 10 кунда нималар бўлишини ҳеч ким билмайди. Шу жумладан мен ҳам"

Далот ҳақида

"Унинг ҳужумдаги ўйинида функциялари жуда кўп. Диогу қанотдан яхши паслар ошира олади, шунингдек, бирга бир ҳолатларда рақибларини алдаши ҳам мумкин. Лекин унинг ҳимоявий ишларини бироз яхшилаш керак.

Уни ҳимояга мослашган ҳимоячи дейиш хато. Яқин вақтлар ичида у ҳужумкор ҳимоячига айланади.

Ҳозирча менга Далот ва Теллеснинг ўйинлари маъқул келмоқда. Улар учун хурсандман. Люк ва Аароннинг жароҳатлари сабабли улар ўйин амалиётига эга бўлишмоқда"

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика