Рангник: "Роналду бундай ўйин билан МЮга фойда келтира олади"
29 апр 2022 08:29
Новости
Рангник: "Роналду бундай ўйин билан МЮга фойда келтира олади"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник "Челси"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.
"Биз иккинчи бўлимда вазиятга тўғри жавоб бера олдик. Роналду ажойиб гол урди. Биринчи бўлимда муаммолар бўлди ва бир неча маротаба Де Хеага таянишимизга тўғри келди.
Иккинчи таймда эса асосан биз назорат қилдик. Бизга қарши топ жамоа, ЕЧЛ ғолиблари ўйнаётгани кўриниб турганди. Бизда эса ўзимизга бўлган ишонч паст эди.
Дуранг эканлигига қарамай, биз бундай натижага лойиқ эдик.
Роналду 37 ёшида ҳам ишга шундай ёндошаётгани ажойиб, гап фақат урилган голда эмас. Агар у бугунгидек ўйнаса жамоага фойда келтира олади. Кейин нима бўлиши Эрик тен Хаг ва Роналдунинг иши. Аммо бугун Криштиану ажойиб ҳаракат қилди", - деди Рангник.
Комментарии