Рамоснинг "Реал" билан янги шартнома борасидаги музокаралари ўйинчининг жароҳати сабаб апрелга қадар тўхтаб қолди
07 фев 2021 11:37
Новости
Рамоснинг "Реал" билан янги шартнома борасидаги музокаралари ўйинчининг жароҳати сабаб апрелга қадар тўхтаб қолди
Ёзда эркин агентга айланадиган "Реал" сардори Серхио Рамос жиддий жароҳат олди.
Футболчи сўнгги бор 14 январда Испания Суперкубоги доирасидаги "Атлетик" (1:2)га қарши ўйинда майдонга тушган эди. Рамос тиззасидаги жароҳат сабаб яна икки ой майдонга тушмайди. Бу эса унинг фаолиятидаги энг узун жароҳат бўлади.
Бу вазият марказий ҳимоячининг "Реал" билан янги шартнома борасидаги музокараларни қийинлаштириб юборди. Музокаралар унинг майдонга қайтишига қадар тўхтаган.
Рамос жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии