Рамос Испанияга қайтишни хоҳлайди
16 мар 2022 22:15
Новости
Рамос Испанияга қайтишни хоҳлайди
Манбанинг таъкидлашича, ҳимоячи Серхио Рамос шу ёзда ПСЖни тарк этмоқчи.
У аллақачон Париж клуби раҳбариятига ўз истаги ҳақида маълум қилган.
35 ёшли испаниялик футболчи фаолиятини якунламоқчи эмас ва ўз ватанида давом эттирмоқчи. Унда устувор варианти бор — фаолиятини бошлаган "Севилья"га қайтиш.
Ҳимоячи ўтган ёзда "Реал"дан "Пари Сен-Жермен"га эркин агент сифатида ўтганди. Ўшандан бери у соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли атиги 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Аввалроқ "Лос-Анжелес Гэлакси" Рамос билан алоқага чиққани ҳақида хабар берилганди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии