RU

Последние новости

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Райан Гиггз келажагини муҳокама қилди Новости

Райан Гиггз келажагини муҳокама қилди

Дэвид Мойес МЮ бош мураббийлиги лавозимидан четлатилгач, мавсум охирига қадар Райан Гиггз жамоани бошқариб турадиган бўлди.
“Манчестер Юнайтед” Англия чемпионатининг навбатдаги турини ўз майдонида “Сандерленд”га қарши ўтказади. Бу ўйин эртага бўлиб ўтади.

Жамоа етакчиси Уэйн Рунининг мазкур баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Чунки у ҳозир бетоб ва даволаниш билан банд. МЮни вақтинча бошқараётган Райан Гиггз бу борада шундай деди: “Бир нечта футболчимиз бетоб, Андерс Линдегаард билан Руни шулар жумласидан”.

МЮни голландиялик мураббий Луи ван Гаал кейинги ҳафтадаёқ қабул қилиб олиши мумкин. Чунки “қизил иблислар” раҳбарияти ўз вақтида “Аякс, “Барселона” ва “Бавария”ни бошқарган мутахассис билан музокара олиб бормоқда. Хўш, ван Гаал келадиган бўлса, Гиггз янги мураббий штабидан жой оладими?

Бу ҳақда уэльслик юлдуз шундай дейди: “Ҳозирча ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Нима бўлган тақдирда ҳам, мен ўз ишимни мавсум якунига қадар давом эттираман. Чемпионат тугаганидан сўнг эса бу мавзуни муҳокама қилсак бўлади. Айни пайтда бор эътиборим премьер-лиганинг қолган учта беллашувига қаратилган”.

Райан Гиггз шунингдек, Робин ван Персининг ҳолати борасида ҳам тўхталиб ўтди. Маълумки, голланд ҳужумчиси 19 март куни “Олимпиакос” билан кечган баҳсда учта тўп киритганидан сўнг жароҳат олганди. “Ван Перси машғулотларда иштирок этишни бошлади, - дейди Гиггз. - У “Сандерленд”га майдонга туша оладими-йўқми, ҳозирча бир нарса дея олмайман”.

Райан бундан кейин яна футбол ўйнашда давом этадими? Бу ҳақда унинг ўзи шундай деди: “Яна майдонга қайтишим қийин кечса керак. МЮ сафида 962та учрашувда майдонга тушдим ва буни етарли деб ўйлайман. Ўзимга қолса, тўп тепиш ниятим йўқ эмас, бироқ ёшларга жой бўшатиб бериш фурсати келди. Масалан, Матага қаранг, у ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Янги мавсум олдидан таркибимизга Жон О’Ши, Уэс Браун, Фил Бардсли каби футболчилар келиб қўшилса ажойиб иш бўлади”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика