RU

Последние новости

18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  4 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  6 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  3 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1

Раҳмат сизга, афсоналар! Новости

Раҳмат сизга, афсоналар!

Венгер, Фергюсон, Иньеста, Хави, Тотти, Буффон - гарчи исмини ёзмаган бўлсам-да, уларни яхши танийсиз.

Улар - клубга содиқлик намуналари. Улар футбол оламидаги энг буюк инсонлардан. Улар - афсоналар.

Кеча Андрес Иньеста "Барселона"даги сўнгги учрашувини ўтказди. Унинг йиғлашини кўрган бағритош инсон ҳам беихтиёр кўзига ёш олиши аниқ. Буюклар ҳам йиғлайди. Бир вақтлар Касильяс "Реал"дан кетаётганида йиғлаб, деярли гапира олмаганди ва бизни ҳам йиғлатди. Мана қандай футболчи бўлиш керак! Ўзидан ўчмас из қолдира олган улар. Бундай футболчиларни ҳеч ким унутмайди, бутун дунё қадрлайди. Уларни севишади. 100 йиллардан кейин ҳам эслаб юришади.

Бир вақтлар "Рим Императори" "Рома"даги сўнгги ўйинидан кейин шундай деганди: "Мен сизларни унутмайман, мени унутмасангиз бас!". Нақадар буюк сўзлар, буни Франческо Тотти айтди, унинг кетаётганида бутун "Олимпико" ғамга ботди.

Шундай футболчилар орқали биз футболни севамиз, клубга содиқлик тушунчасини ҳис қиламиз. Айниқса, шу сўзни ишлатганимизда кўз олдимизда Жанлуижи Буффон ҳам гавдаланади. Сиз, биз, умуман олганда барчамиз Буффоннинг сўнгги ўйинида кўз ёшимизни тийиб тура олмадик назаримда. Бутун дунё яхши кўради, ўз севимли жамоаси дарвозабонидан кўра, Буффонни устун қўяди барча, тўғри эмасми? У бутун бир фаолиятини бир нотада ўтказиб, барқарорликни сақлаб қола олган ягона посбон. Шак-шубҳасиз. Шунинг учун ҳам биз уни қадрлаймиз, шунинг учун ҳам у буюк, шунинг учун ҳам у афсона.

Иньеста "Барселона"даги сўнгги ўйинидан кейин "Камп Ноу"нинг марказида бир ўзи ўтирди ва хаёл сурди. Очиғи, ушбу расмни кўрган кўнгли бўш инсон йиғлаб юбориши мумкин. Андрес 16 йилдан буён мана шу трибуналар остида, бир неча 10 минглаб томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли буюк футболчига айланди, жаҳон футболида катта эътибор қозонди. Гарчи у "Олтин тўп"ни ютмаган бўлса-да, бу унинг даражасига ҳеч қачон путур етказмади. Андреснинг ўйинларини томоша қилган инсон эса футболга бўлган эътибори янада кучайди.

У "Барселона"нинг ҳар бир ғалабасида ўз ҳиссасини қўшди, ғалаба ва аламли мағлубиятларда бирга бўлди ва мана у энди кетмоқда. Иньеста қайси давлатга, қандай даражадаги жамоага борса ҳам, у клубга содиқлик намунаси сифати барчага ўрнак бўла олади. 

"Барселона"нинг шундай жиҳатини ёқтираман, улар ҳеч қачон афсонавий футболчиларни шундоққина кузатиб қўймайди, алоҳида шоулар уюштиради ва муносиб кузатиб қўяди. Кечаги шоу мухлисларнинг ўзини тутиши, Иньестанинг, трибунада ўтирган Хавининг кўз ёшлари ва умуман олганда кўп жиҳатлари билан узоқ йиллар эсдан чиқариб бўлмайдиган даражада ёдда қолди. У "Барселона"да эт ва тирноқ каби бўлганди, энди "Барселона" усиз ҳам ўйнашни билиши керак. Чунки ҳеч нарса абадий эмас. Бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"ни Фергюсонсиз, "Арсенал"ни Венгерсиз, "Рома"ни Тоттисиз, "Ювентус"ни Буффонсиз тасавввур қилиб бўлмасди. Энди гарчи оғир бўлса-да, Иньестасиз "Барселона"ни, Буффонсиз "Юве"ни кўрамиз ва ўрганамиз. Мажбурмиз шунга.

Футболда бир клубда узоқ йиллар давомида фаолият олиб бориш мумкинлигини исботлаб берганингиз учун раҳмат сизларга! Сизлар футбол афсоналарисиз!

Автор : Mirjalol Normatov
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика