RU

Последние новости

20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  0 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  4 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5

Рафаэль Бенитес: "Мен Роналдуга жарима зарбаларини қандай тепиш кераклигини айтмаганман" Новости

Рафаэль Бенитес: "Мен Роналдуга жарима зарбаларини қандай тепиш кераклигини айтмаганман"

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес Криштиану Роналдуни жарима тўпларидан фойдаланишга ўргатгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

– Сиз ҳақингизда кўплаб гап-сўзлар тарқалган. Криштиануга жарима зарбасидан фойдаланишни ўргатганингиз ростми?

– Йўқ, буларнинг барчаси ҳақиқатдан узоқ. Мен ҳеч қачон бундай қилмаганман. Бир марта Австралиядаги йиғин давомида Роналду билан бу масалани муҳокама қилгандик. Мен унга "Манчестер Юнайтед"да амалга оширган жарима тўпларини таҳлил қилиб чиққанимизни айтгандим, холос. Аммо мен унга қандай тепишни айтмаганман, шунингдек, Лука Модричга ҳам оёғининг ташқи томони билан ўйнамаслиги тўғрисида кўрсатма берганим ёлғон.

– Хорватиялик футболчининг ҳаракатлари нотўғри демоқчимисиз?

– Йўқ. Мен унга айтгандимки, оёқнинг ички томони билан ўйнаш имкони бўлса, шундай қилгани маъқул. Чунки жамоадошларингизга тўпни ўзига бўсундириш осон бўлади. Менинг ўзим ҳам футболчилик фаолиятим мобайнида оёғимнинг ташқи қисми билан пас узатардим, фақат қисқа масофаларга, асосан, 10-15 метр. Модричга ҳеч нарсани таъқиқламаганман. Кўрдингизми, ёлғон маълумотнинг тарқалиши қанчалик осон", – деди айни пайтда Хитойнинг "Дальян Ифан" клубини бошқараётган испаниялик мутахассис.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика