RU

Последние новости

18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  0 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  0 17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  1 16:30"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи  0 16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  1 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1 15:30Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади  1 15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  7 14:39"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи  1 14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  3 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  36

Қуйидан юқорига кўтарилиш ёхуд Александр Лобанов ҳақида Новости

Қуйидан юқорига кўтарилиш ёхуд Александр Лобанов ҳақида

“Пахтакор” ва миллий терма жамоамиз дарвозабони Александр Лобанов фаолиятини Эронда энг кўп мухлисларга эга бўлган икки жамоадан бири – Теҳроннинг “Персеполис” клубида давом эттириши маълум қилинди.

“Пахтакор” билан Шаржадаги йиғинда икки назорат баҳсида майдонга тушган Саша Теҳронга етиб борди ва янги жамоаси билан ярим йиллик шартномага имзо чекди. Келишув яна бир йил муддатга узайтирилиши ҳам мумкин.

Ҳозиргача дарвозабонларимиз Осиёнинг кучли биринчиликларида фаолият олиб боришмаганди. Бошқа амплуа вакиллари қитъамиз ва Европадаги машҳур клублар сафида ўйнашган, бироқ посбонлар борасида бундай ҳолат биринчи марта содир бўлди. Қолаверса, “Персеполис” Осиё клублари ичида энг машҳурларидан бири саналади. Бу жамоанинг “Истиқлол” билан дербиларини жаҳондаги кўп сонли мухлислар кузатиб боришади. Унга янги клуби ва чемпионатда омад тилаган ҳолда бошқа вазиятга эътиборингизни қаратсам.

Лобановнинг фаолиятини кичик ёшли футболчилар учун ўрнак қилиб кўрсатса бўлади. Қайси маънода? Ҳозир буни тушунтириб ўтишга интиламан. Гап шундаки, у “Пахтакор” мактаби тарбияланувчиси саналса ҳам катта футболга кириб келган даврларида асосий таркиб дарвозабонларига рақобат ярата олмасди. Чунки Нестеров ва Жўраев ўшанда асосий жамоада ўйнашарди. Шу сабабли Саша фаолиятини олий лиганинг кучсизларидан бири саналган “Сўғдиёна”да давом эттиришга қарор қилган. Ҳозир кўплаб ёш футболчилар ўз клубининг асосий таркибига кира олмаса, айбни бошқалардан қидириб, фақат етакчи жамоаларда ўйнамоқчи эканини баён этади. Аслида барчасини қуйидан бошлаб борган маъқул, агар савиянг бирданига асосий таркибда ўйнашга тортмаса. Шу тариқа Лобанов Жиззах жамоаси сафида ўйнашни бошлади. 2006 йил унинг бир қатор ўйинларини яхши эслайман. Ҳимоя чизиғи унчалик кучли бўлмаган жамоада Саша ўзи учун муҳим бўлган ўйин амалиётига эга бўлди. Кучлиларга қарши беллашувларда қатор сейвлари билан мухлислар олқишларига лойиқ топилганди. Иқтидори борлигини кўрсатган дарвозабон орадан 9 йил ўтиб, терма жамоада дебютини нишонлади. Бунгача эса кўп воқеаларни бошдан кечирди.



2007 йил у мавсумни Қозоғистон чемпионати иштирокчиси “Қайсар” клубида бошлади. Биринчи мавсумда асосий таркибда ўйнаган Саша ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида “Акжайик”ка йўл олган. Лекин Қозоғистондаги икки йиллик фаолиятидан сўнг у яна юртимизга қайтиб, бу сафар “Бухоро” таркибидан ўрин эгаллади. Лекин унинг ўйинлари маъқул келмади, шекилли, атиги 4 бор майдонга туширилди. У Қозоғистондан келгач, кўпчилик Лобановни ёддан чиқаришни бошлаганди. 2010 йил эса биринчи лигага кўчиб ўтди. “Локомотив” БФК таркибига бориб қўшилиш фаолияти орқага кетганини билдиргандек эди. Чунки ушбу клуб асосан футболчиларни тарбиялашга эътибор қаратади ва олий лигага чиқишни олдига мақсад қилиб қўймайди. 2011 йилги мавсумда Лобанов энди Нукуснинг “Жайхун” клубида ўйнади. Айнан шу жамоага ўтиш унга омад келтирди деб айтиш мумкин. Ўзи Немаътилло Қуттибоев бошчилик қиладиган клуб ҳар йили камида 1-2 нафар футболчини олий лига жамоаларига тарбиялаб бермоқда. Азамат Алланиёзов, Наврўз Алимов, Ойбек Нурбоев, Саламат Қуттибоев каби футболчилар бунга мисол бўлади. Саша нукусликлар таркибида яхши ўйин намойиш этди. Ўз устида ишлашдан тўхтамаган Лобановни 2012 йил қадрдон жамоаси саналган “Пахтакор” ўз сафига чорлади. Биринчи лигадаги икки йиллик фаолиятдан кейин у бирданига чемпионлик учун курашадиган клуб сафига қўшилди.

“Пахтакор”да ҳам у йўқолиб қолмади. Чемпионликка эришилган биринчи мавсумда олий лигада 19 учрашув ўтказди, шулардан 13тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг фаолияти бемалол қуйидан юқорига кўтарилиш ёки ҳеч қачон таслим бўлмасдан олдинга интилиш лозимлигига ёрқин мисол бўлади. 4 мавсум давомида у “шерлар” таркибида олий лигада роса 100 ўйинда майдонга тушиб, шулардан 50тасида гол ўтказмади. Шу 4 йилда “Пахтакор” сафида барча мусобақаларда 131 бор ўйнаган Саша 58 бор “қуруқ” беллашувга эга. Жамоаси билан охирги 4 йилда уч марта Ўзбекистон чемпионига айланди. 2014 йил Наманганда, 2015 йил Қаршидаги ўта муҳим баҳсларда жамоасини қийин вазиятларда қутқариб, ўша учрашувлардаги ғалабаларга муносиб улуш қўшди.

2015 йилнинг сентябрь ойида Лобанов миллий терма жамоада дебютини ўтказди. Яманга қарши Тошкентдаги баҳсда у илк марта терма жамоа либосида майдонга тушди. Яман билан 2 бор, Филиппин, Баҳрайн ва КХДРга қарши беллашувларда Саша дарвозасидан 3 тўп ўтказиб юборди. Ҳозирча у терма жамоа билан жаҳон чемпионати сари юришни давом эттирмоқда.



Январь ойида “Пахтакор” билан Шаржадаги йиғинга учган Лобанов шу ойнинг ўзидаёқ Эрон чемпионатида олтин медаллар учун курашаётган “Персеполис” билан эркин агент сифатида ярим йиллик шартномага имзо чекди. Эрондаги дебютини у 2 февраль куни Теҳронда “Сепахан” билан учрашувда нишонлаши мумкин.

Футболда кўпинча ғалабаларга эришишда енгилмас характерга эга бўлиш лозим деб айтилади. Охиригача ишлаш, тушкунликка тушмаслик, керак пайтда имкониятдан унумли фойдаланиш ҳам муваффақият учун керакли омиллардан. Улғайиб келаётган ўйинчилар айнан буни тўлиқ англаб етишса, яхши бўларди. Қисқа вақт ичида биринчи лигамиздан Эрон пролигасигача бўлган йўлни босиб ўтган Лобановнинг фаолияти бунга намуна бўла олади.

Александр ЛОБАНОВ
Туғилган санаси: 04.01.1986
Ўйнаган жамоалари: 2005–2006 “Сўғдиёна” (25 ўйин), 2007-08 “Қайсар” (18 ўйин), 2008 “Акжайик” (9 ўйин), 2009 “Бухоро” (4 ўйин), 2010 “Локомотив” БФК, 2011 “Жайхун”, 2012-15 “Пахтакор” (100 ўйин).
Ўзбекистон миллий терма жамоасида 5 учрашувда 3 тўп ўтказиб юборган.

Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика