RU

Последние новости

08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  0 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  0 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  1 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  5 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  80 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  1

Қуръада нега Ангрендан жамоа йўқ? Новости

Қуръада нега Ангрендан жамоа йўқ?

Жорий мавсум биринчи лигада Ангрендан жамоа қатнашиши эҳтимоли борлиги ҳақида хабар бергандик.
Аммо бугун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида "Кончи" жамоасини учратмадик. Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритган "Тошкент" жамоаси ўз номини ўзгартириб вилоятга кўчишни режа қилаётган эди. Агар жамоа Тошкентда қоладиган бўлса, у ҳолда 1-лиганинг “Шарқ” минтақасидаги Тошкент жамоалари сони саккизтага етган бўларди. Қолаверса, Ангренда футбол аввалдан бўлган ва мухлислар катта футболни соғинишган.

Маълумотларга кўра, “Шарқ” минтақасида жамоалар тўлиб бўлди. “Ғарб”да битта бўш жой бор. Бу жой Сурхондарёга олиб қўйилганлиги ҳақида бугун Фарҳод Магометов айтиб ўтди. Аммо "Сурхон"нинг 1-лигада иштирок этиши сўроқ остида турибди. Агар жамоанинг молиявий ҳолати ўнгланмаса, у ҳолда улар ўрнига "Кончи" мусобақада иштирок этиши мумкин. Яна бир маълумот, "Кончи" 1-лигада қатнашадиган бўлса, клуб ўз номини "Шахтёр" деб ўзгартиришни режалаштирган.

Олий лигада бўлгани каби 1-лигада ҳам география қисқариб боряпти. “Шарқ” минтақасида Тошкент вилоятидан битта ҳам жамоа йўқ. Андижон шарафини ҳимоя қилиши кўзда тутилаётган "ЎзДонг-Жу"нинг ҳам молиявий аҳволи 1-лигада иштирок этиш имкониятини берадими ё йўқми, ҳозирча маълум эмас.

Катта йўқотишга Зарафшон шаҳри учради. "Қизилқум"нинг Навоийга кўчиши, Навоийдан 220 км. узоқда жойлашган Зарафшон шаҳрини катта футболдан маҳрум этди. Аксига олиб, Зарафшонга кўчирилиши башорат қилинган "Зарафшон" клуби фаолиятига ҳам якун ясалди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика