RU

Последние новости

11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  0 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  10 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  10 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10

ҚРФФ бош котиби ўзбекистонлик ОФК инструкторига миннатдорчилик билдирди Новости

ҚРФФ бош котиби ўзбекистонлик ОФК инструкторига миннатдорчилик билдирди

Шу йилнинг 12–18 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида футзал бўйича Марказий Осиёда ягона саналган ОФК инструктори — ўзбекистонлик Аваз Максумов томонидан футзал бўйича Level 2 лицензияси учун ўқув-курслари ўтказилди.

Ўқув-курсларда жами 17 нафар мураббий иштирок этиб, якунда барчаси AFC Futsal Coaching Level 2 лицензиясига эга бўлди. Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси (ҚРФФ) бош котиби М.Сиддиқов олиб борилган назарий ва амалий машғулотлар учун Аваз Максумовга миннатдорчилик билдирди.

“Шу йилнинг 12–18 июнь кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилган AFC Futsal Coaching Level 2 ўқув-курсларини олиб борган ОФК инструктори Аваз Максумовга профессионаллиги ва чуқур билими учун Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси, мамлакатимиз футбол жамоатчилиги ва шахсан ўз номиндан миннатдорчилик билдираман. Келгусида ҳам мамлакатларимиз ва футбол ривожи учун ҳамкорлик қилишдан умидвормиз”, – дейилади ҚРФФ бош котиби хатида. 


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика