RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  74 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби Туркия йиғинини якунлади Новости

Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби Туркия йиғинини якунлади

8 январдан Туркиянинг Анталия шаҳрида машғулотларни бошлаган Павлодарнинг "Иртиш" клуби бугун ушбу йиғинни тугатди.
Улуғбек Бақоев, Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломов каби нафар ҳамюртимиз фаолият олиб бораётган клуб бу йиғин доирасида учта назорат учрашувини ўтказди.

14 январь куни "Иртиш" Трабзон шаҳрининг "Дюзюрт" клуби билан ўйнади. 2:0 ҳисобида якунланган баҳсда Аверченко ва Камолиддин Мурзоев гол уришди.

18 январда "Сариер" жамоасига қарши учрашувда эса "Иртиш" мағлуб бўлди - 1:2. Қозоғистон сафида ягона голни Постников урди.

Сўнгги назорат учрашуви эса Россиянинг "Нефтехимик" клубига қарши ташкил этилди. 21 январь куни бўлиб ўтган баҳсда павлодарликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Ҳисобни Улуғбек Бақоев очди, иккинчи гол бўлган вазиятда эса айнан Бақоевнинг зарбасидан сўнг ҳимоячи ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Бугун "Иртиш" Қозоғистонга қайтади ва футболчиларга бир ҳафталик дам берилади. 28 январдан жамоа яна Туркияда йиғинни бошлайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика