RU

Последние новости

17:59Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг футболчиларидан бирига айланиши"  2 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  34 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  4 17:21​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК. Таркиблар аниқ!  2 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  27 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0

Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи. Алишер Никимбаев нима дейди? Новости

Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи. Алишер Никимбаев нима дейди?

Машҳур футбол эксперти ва мутахассиси Алишер Никимбаев Championat.Asia сайти журналисти Николаем Егоричев билан суҳбатда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ЖЧ-2034 мезбони бўлиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдирди.

- Менинг фикрим оддий: бу нореал. Агар Саудия Арабистони ЖЧ-2030ни қабул қилиш фикридан қайтган бўлса, Қозоғистон ва Ўзбекистон 2034 йилги мезбонлик ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.

Мундиал мезбони бўлиш учун камида 15-16та стадион керак (Худди ЖЧ-2026 мезбонлари АҚШ, Канада ва Мексика каби). Айни пайтда бундай стадионлар умуман йўқ. Яъни 10 йил ичида 5 миллиард доллар эвазига 15-16та стадион қуриш керак.

Таққослаш учун: Қатар 10 йил ичида 7та стадион қурди. Мен аэропортлар, меҳмонхоналар, машғулот базалари ва бошқалар ҳақида гапирганим йўқ. Барча стадионлар учун 5 миллиард доллар - бу анча иқтисодий вариант. Ўйлашимча камида 25-30 миллиард доллар керак бўлади. Лос-Анжелесдаги SoFi стадионининг ўзи 6 миллиард доллар туради, шунга қарамай у ЖЧ финалини қабул қила олмайди.

Бу қанчалик мумкин? Ўйлашимча, бу савол риторик", - деди Алишер Никимбаев. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика