Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди
05 мар 17:10
Новости
Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Шунингдек, футболчи рамзий жамоага ҳам кирди.
SofaScore портали Қозоғистон Премьер-лигасининг илк турида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий жамоани шакллантирди. "Турон" таркибида "Окжетпес" билан баҳсда "гол+пас" қайд этган Шаҳбоз Умаров ундан ўрин олди.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик 25 ёшли вингер портал экспертлари томонидан 9,6 баллга лойиқ кўрилди ва дастлабки турнинг энг яхши футболчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, "Турон" 9 март куни 2-тур доирасида "Актобе" меҳмони бўлади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии