RU

Последние новости

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  26 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  3 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  38 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  11 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  79 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Қосимов Вьетнам ва Гонконгга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди Новости

Қосимов Вьетнам ва Гонконгга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ОК-2015 cаралашидан ўрин олган Вьетнам ва Гонконг терма жамоаларига қарши ўйинлар учун 24 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
15 ноябрь куни Вьетнам, 19 ноябрь куни эса Гонконг терма жамоаларига қарши ОК-2015 саралаш ўйинларида майдонга тушадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 ноябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлайди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур йиғинга жами 24 нафар футболчини жалб этган. Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоа йиғинига Воҳид Шодиев («Бухоро»), ҳамда Шахзод Нурматовлар («Металлург») илк бор чақирилгани эътиборга молик.

Таъкидлаш жоиз, Санжар Турсунов («Газовик») ва Баҳодир Насимовлар  («Нефтчи») Тошкентдаги йиғинга 11 ноябрь куни келиб қўшилишса, Одил Аҳмедов 12 ноябрь куни эрталаб миллий терма сафига келиб қўшилади. Жанубий Кореянинг Сеонгнам клуби шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров терма жамоа сафига Вьетнамда қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши, 19 ноябрь куни эса сафарда Гонконгга қарши ОК-2015 саралаши учрашувларида майдонга тушади. Қосимов шогирдлари айни дамда саралашнинг «Е» гуруҳида 4 очко билан 2 ўринда бораётган бўлса, уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА терма жамоаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи доирасидаги Вьетнам ва Гонгконг терма жамоаларига қарши учрашувлар учун эълон қилган кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов («Насаф»), Александр Лобанов («Пахтакор»), Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»).

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов («Чангчун Ятаи», Хитой), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Ислом Иномов («Локомотив»), Виталий Денисов («Локомотив» Москва, Россия), Владимир Козак («Пахтакор»), Шавкат Муллажонов («Лиаонинг», Хитой), Даврон Ҳошимов («Пахтакор»).

Ярим ҳимоячилар: Азиз Ҳайдаров («Аш-Шабоб», БАА), Фозил Мусаев («Ал-Муъайзир», Қатар), Санжар Турсунов («Газовик», Россия), Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»), Одил Аҳмедов («Анжи», Россия), Темур Кападзе («Актобе», Қозоғистон), Жамшид Искандеров («Пахтакор»), Сардор Рашидов («Бунёдкор»), Сервер Жепаров («Сёнгнам Ильва», Жанубий Корея).

Ҳужумчилар: Баҳодир Насимов («Нефтчи», Озарбайжон), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Воҳид Шодиев («Бухоро»), Шаҳзод Нурматов («Металлург»), Иван Нагаев («Локомотив»).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика