RU

Последние новости

15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  0 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  5 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  12 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  15 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  20 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  2 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3

Қосимов ғолиб чиққан мусобақа Новости

Қосимов ғолиб чиққан мусобақа

Миржалол Қосимов ўзбекистонлик футболчилар орасида ўсмирлар мундиалида ғолиб чиққан ягона ўйинчи ҳисобланади.
У 1987 йил Канадада ўтказилган мусобақада СССР термаси билан ғалабага эришган. Ўшанда Александр Пискарев бошчилигидаги ўсмирлар жаҳон чемпионларига айланишганди. Қосимов эса барча учрашувларни тўлиқ ўтказган. Ўша таркибдан кейинчалик айнан Қосимов ва Юрий Никифоров МДҲ миқёсидаги юлдузларга айланишди. Келинг, 1987 йилги турнирда қатнашган таркибни яна бир бор ёдга олиб ўтамиз:

Футболчилар - Виктор Гуз, Юрий Окрошидзе, Ариф Асадов, Юрий Мокрицкий, Сергей Беженар, Юрий Мороз, Олег Матвеев, Владислав Кадиров, Анатолий Мушинка, Юрий Никифоров, Миржалол Қосимов, Сергей Арутунян, Иракли Геленава, Валерий Високос, Вячеслав Царев, Николай Русин, Юрий Макаров, Вячеслав Лемеш.
Мураббий: Александр Пискарев.

Гуруҳ босқичида Нигерия, Мексика ва Боливия термалари билан тўқнаш келган Пискарев шогирдлари африкаликлар билан дуранг ўйнаган Қосимов жамоадошлари Мексикани 7:0, Боливияни эса 4:2 ҳисобида мағлуб этишади. Чорак финалда Франциядан 3:2 ҳисобида устун келган ўсмирлар ярим финалда Котд Ивуарни осонликча доғда қолдиришади – 5:1. Айнан ярим финал ўйинида Қосимов 10 ва 56-дақиқаларда икки тўп киритиб, жамоа ғалабасига катта ҳисса қўшади. Финалда яна Нигерия билан ўйнаган Қосимов жамоадошлари 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган. Пенальтилар тепиш борасида эса омад СССР термасига насиб қилган. Шу тариқа ўша жамоа сафида футболимиз юлдузи ҳам жаҳон чемпионига айланган.

Гуруҳ босқичи
СССР – Нигерия – 1:1
СССР – Мексика – 7:0
СССР – Боливия – 4:2

Чорак финал
СССР – Франция – 3:2

Ярим финал
СССР – Котд Ивуар – 5:1

Финал
СССР – Нигерия 1:1 (пен. бўйича 4:2)

Ажаб эмаски, бу сафарги чемпионатда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам совриндорлар қаторидан ўрин олса. Тўғри, бу осон эмас, лекин бор куч билан ҳаракат қилинган тақдирда мақсадга эришиш мумкин.


Беҳзод Назаров.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика