RU

Последние новости

16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  2 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  0 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1

Қосимов “Бунёдкор”ни тарк этди! (Муносабат) Новости

Қосимов “Бунёдкор”ни тарк этди! (Муносабат)

Бугун “Бунёдкор”га оид расмий хабар чиқди. Яъни, шу пайтгача клуб бош мураббийи сифатида ишлаб келган Миржалол Қосимов ўз лавозимини тарк этди ва бундан буён бор эътиборини миллий терма жамоага қаратадиган бўлди.
Бу гап сал олдинроқ тарқалган эди. Яъни, Осиё Кубоги-2015га қуръа ташланишидан олдин. Бизга маълум бўлишича, ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов Миржалол Қосимовни ёнига чақириб, терма жамоа ёки клубдан биттасини танлашини сўраган. Қосимов эса ўйлаб олиш учун бироз вақт олган ва қуръа натижалари маълум бўлгач, терма жамоа вариантида тўхталди.

Бунинг устига “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасида қийин аҳволда қолди. Клубнинг гуруҳдан чиқа олмаслиги деярли аниқ бўлиб улгурди. Қолаверса, жамоа ўйинида мазмун йўқолгандек. Бу эса Қосимовнинг кетишига сабаб бўлди. Фикримча, Қосимовга бир муддат танаффус керак эди. Албатта, у кишининг иш фаолиятига аралашиш ниятим йўқ. Лекин инсонийлик тарафдан олиб қараганда, айтайлик, охирги икки-уч йилда Қосимов деярли дам олмасдан ишлади. Доим катта босим остида юрди. Мана шунинг учун ҳам танаффус керак эди.

Маълум муддат дам олган мураббий ўз ишига янада чанқоқлик билан шўнғийди. Буни европалик мураббийлар мисолида кўп бора кўрганмиз. Ана энди Қосимов ҳам бор эътиборини миллий терма жамоага қаратади. Футболчиларни кузатади, рақибларни ўрганади, жамоани Осиё чемпионатига тайёрлайди.

“Бунёдкор”ни эса ҳозирча Волков – Отажонов – Эргашев – Саркисян квартети бошқариб туради. Лекин жамоага албатта янги бош мураббий керак. Чунки чемпионлик учун курашадиган клубда битта БОШ бўлиши шарт. Фақат кимлигини ҳозирча билмаймиз. Қосимов эса назаримда “Бунёдкор”дан кетиб тўғри қилди. Чунки барибир иккита жамоани бошқариш ниҳоятда оғир.

Хабарингиз бор, шу йилнинг кузида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мана шу мусобақага ҳам терма жамоани Қосимов олиб борар экан. Ундан кейин қишда Осиё Кубоги ўтказилади. Хуллас, бу ёғига иш кўп. Тайёргарлик, йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари дегандек. Демак, Қосимов учун янги режалар энди бошланади. Биз бу борада Миржалол Қўшоқовичга омад тилаб қоламиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика