RU

Последние новости

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  4 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади Новости

Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади

Теги :  Турон
Президентимизнинг 115-сон қарорига асос Нукус шаҳридаги «Турон» стадионини халқаро стандартларга мос реконструкция қилиш белгиланган.

Стадионни тўлиқ реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларига асос умумий 107,0 млрд. Сўмни ташкил этади. Жорий йилнинг инвестиция дастури доирасида 20,0 млрд. сўм маблағ ажратилди ва қурилиш ишлари бошланди.

Реконструкция қилиш давомида асосий футбол майдонига қўшимча 2 та  футбол майдонини қуриш, 154 ўринли ётоқхона, ўқув хоналари, ошхона, кутубхона, фитнес ва спорт заллари, аҳолига хизмат кўрсатиш жойлари, автомашиналар учун тураргоҳлар қуриш белгиланган ва бу орқали стадионни футболга ихтисослаштирилган спорт мажмуасига айлантириш режалаштирилмоқда.

Стадионнинг қурилиш ишлари якунлангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Футбол академияси тарбияланувчилари стадионга кўчириб ўтказилади ҳамда ўқув жараёнлари билан бир қаторда футбол бўйича амалий машғулотлар олиб борилади.

Бундан ташқари, стадионни жаҳон стандартларига мос равишда реконструкция қилиш орқали Про лигада тўп сурувчи «Арал», «Жайхун», «Арал академия» ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон Про лигасида тўп сурувчи «Aral women» футбол жамоаларининг мезбонлик учрашувлари ўтказилиши билан бир қаторда, халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш имконияти яратилади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика