RU

Последние новости

13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9

Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари Новости

Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 12-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур ўз уйида "Пахтакор"ни меҳмон қилиб, муроса кўчасини танлади (1:1). Ушбу қиймати баланд 1 очко қўлга киритилишида "қалдирғочлар" дарвозабони Абдумавлон Абдужалиловнинг ҳиссаси катта бўлди. У "шерлар" билан тўқнашув мобайнида бир қатор вазиятларда ўзини кўрсатиб, жамоасини голлардан қутқарди. 30 ёшли посбон баҳсда 4 та эсда қоларли сэйв намойиш этди. Шу тариқа у Championat.asia талқинида 12-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи – Асрор Алиқулов ("Машъал")

"Машъал" Қўқонга сафар уюштириб, нақд 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунга албатта жамоа бош мураббийи Асрор Алиқуловнинг ўйин учун режаси ҳар тарафлама иш бергани сабаб бўлди деб бемалол айта оламиз, чунки муборакликлар ўша куни рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллашни уддаладилар. Шу тариқа Асрор Алиқулов сўзсиз 12-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси – Ҳумоюн Муртозаев ("Машъал")

"Машъал" ортда қолган турда меҳмонда "Қўқон-1912" билан рўбарў келиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Ҳумоюн Муртозаев илк дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқага келиб, ҳисобни йириклаштиришга эришди. Тажрибали форвард ўз дубли орқали жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Шундай қилиб, Муртозаев Championat.asia ижодкорлари томонидан 12-турнинг энг яхши футболчиси дея қайд қилинди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Шаҳбоз Жўрабеков ("Бухоро")

"Бухоро" ушбу турда "Андижон" билан тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 67-дақиқада бухороликлар ҳимоячиси олис масофадан жарима зарбаси орқали дарвозани тўғридан-тўғри нишонга олди ва тўп дарвоза тўридан жой олди. Шу тариқа бу мавсум анча сермаҳсул ҳаракат қилаётган Жўрабеков Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика