RU

Последние новости

11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   4 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  6 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30

Қўқон шаҳрида янги спорт мажмуаси барпо этилди Новости

Қўқон шаҳрида янги спорт мажмуаси барпо этилди

Теги :  ҚўқонФутзал
Мамлакатимизда спортга бўлган юксак эътибор кўплаб юртдошларимиз руҳлантирмоқда.

Бугунги кунда Республикамизнинг қайси гўшасига борманг, бир-биридан чиройли бўлган спорт мажмуаларини кўриб ҳавасингиз келади.

Ўзбек футболининг ватани бўлмиш – Қўқон шаҳрида қад ростлаган яна бир спорт мажмуаси фикримизга исбот бўла олади. Қўқонлик тадбиркор Шавкат Шарипов ўз маблағлари эвазига 1,5 гектар майдонига эга бўлган  “Аҳмадхон” спорт мажмуасини қуриб битказди. Ушбу мажмуа жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган барча қўлайликларга эга эканлигини айтиш ўринли. Бу ерда ечиниш-кийиниш, ювиниш, дам олиш хоналари мавжуд. Ушбу мажмуа Қўқон шаҳри Фурқат кўчаси Ёшлар боғи ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ спортчилар шуғулланиш имкониятига эга. Юқори малакага эга бўлган мураббийлар 30 турдан зиёд спорт турлари бўйича машғулотлар олиб боришади.


Ушбу мажмуа Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги учун ўзига хос совға десак, муболаға бўлмайди.

— Юртимизда спортга бўлган мана шундай эътиборни кўрган ҳар қандай одам илҳомланиб кетиши аниқ, дейди тадбиркор Шакват Шарипов. – Буларнинг барчаси ҳукуматимиз ва шахсан Президентимизнинг тадбиркорларга кўрасатаётган юксак эътибор ва ғамхўрликларнинг меваси дейиш мумкин. Мақсадим Ўзбекистон спортнинг ривожланиши учун ўзимнинг ҳиссамни қўшиш. Умид қиламанки, мажмуамизда шуғуллаётган спортчилардан келажакда жаҳон ва Олимпиада чемпионлари етишиб чиқади.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, мажмуада 20 кишига мўлжалланган меҳмонхона ва овқатланиш учун ҳам шароитлар яратилган.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика